Сон фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин
“Тоттенхэм” сардори Сон Хин Мин мавсум кейинг ёзда клубини ўзгартириши мумкин. “Todo Fichajes” нашри хабар беришича, кореялик ҳужумчига “Атлетико Мадрид” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мадрид клуби футболчининг вакиллари билан учрашган.
Испан грандидан ташқари Сонга Саудия клублари ҳам қизиқишмоқда. “Атлетико” Сон мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин бўлган Антуан Гризман ўрнига харид қилмоқчи. Франциялик футболчи катта эҳтимол МЛСга кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жанубий кореялик футболчининг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзичага белгиланган.
Фикрлар