Сон Шацкихдан ўзиб кетди
Ads

Хабарингиз бор кеча “Тоттенхэм” форварди Сон Хин Мин “Манчестер Сити”га (4:3) қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида дубль қайд этди.

Шу тариқа 26 ёшли кореялик футболчи ўзининг ЕЧЛда киритган голлари сонини 12тага етказиб олди. Эътиборлиси, Сон бу билан Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган осиёлик футболчига айланиб олди.

Таъкидлаш керакки, бунгача ушбу ном ҳамюртимиз Максим Шацкихга тегишли эди.