Сон Хин Мин Гомешдан ўзгача услубда кечирим сўради
Кеча "Тоттенхэм" УЕФА Чемпионлар лигаси 4-турида "Црвена Звезда" меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиди. Лондонликлар сафида кореялик Сон Хин Мин дубл муаллифи бўлди.
Сон Хин Мин рақиб дарвозасига гол киритганидан сўнг, камера олдига бориб бир неча кун олдин унинг қўпол ҳаракатидан сўнг оёғини синдириб олган "Эвертон" футболчиси Андре Гомешдан узр суради.
Эслатиб ўтамиз, Сон "Эвертон"га қарши ўйинда Гомеш билан боғлиқ вазиятдан сўнг хакам томонидан қизил карточка билан жазоланган, бироқ, кейинроқ АПЛ ушбу четлатишни бекор қилди.
Фикрлар