Сон Хин Мин Жанубий Кореяни оғир аҳволда қолдирмоқчи эмас
"Тоттенхем" ярим ҳимоячиси Сон Хин Мин кўзидан жароҳат олганига қарамай, 2022 йилги жаҳон чемпионатида Корея терма жамоаси таркибида ўйнайди. 30 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Марсель"га қарши ўйинда (2:1) кўзидан жароҳат олди. У 5 ноябрь куни жарроҳлик столига ётди.
"Мен 2022 йилги жаҳон чемпионатида ўз жамоам номидан иштирок этаман. На жароҳат, на бошқа муаммо бунга тўсқинлик қила олмайди. Қатарда кўришгунча!" — деб ёзди кореялик вингер ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.
Сон жорий мавсумда “Тоттенхэм” сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.
ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Корея терма жамоаси Уругвай, Гана ва Португалия билан бир гуруҳдан жой олади. Кореяликлар илк ўйинни 24 ноябрь куни Уругвайга қарши ўтказади.
Фикрлар