Сон Хин Мин Моуриньога гигант дўстини олиб келяпти

“Тоттенхэм” жамоаси биринчи трансферини амалга оширишга яқин турибди.

Моуриньо жамоаси мутасаддилари Хитой чемпионатида ўйнаётган кореялик ҳимоячи Ким Мин Чженинг трансферини якунламоқда.  Инглизлар 23 ёшли футболчи учун “Пекин Гоань” клубига 15 миллион фунт тўлайдиган бўлди.

Бўйи икки метрли бўлган ҳимоячини олиб келишда “Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хин Мин ҳал қилувчи роль ўйнади. У терма жамоадаги дўстини айнан Жозе Моуриньо жамоасига келишга кўндирди. Бу футболчига “Эвертон” ҳам қизиқиш билдирганди.

Бўй-басти эвазига мухлислар ўртасида “кореялик махлуқ” лақабини олган Ким Мин Чже Жанубий Корея терма жамоаси сафида 30 та ўйинда 3 та гол урган.

min-jae_kim

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)