Сон Хин Мин яна Бундеслигага қайтиши мумкин

  • 17 Sep 18:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Тоттенхэм" форварди Сон Хин Минга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Унга кўра немис гранди 26 ёшли кореялик футболчи жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришига ишонмоқда.

Маълумот учун, Соннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Ушбу келишувга кўра унинг товон пули 50 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Сон Хин Мин учун Бундеслига бегона эмас. Боиси, у “Тоттенхэм” сафига ўтгунича “Байер” ва “Гамбург” клубларида бир неча мавсум тўп сурган.

Comments

You must be logged in to commet!