Сон Хён Мин барчасини тан олди

“Тоттенхэм”  ҳужумчиси Сон Хён Мин ўтган мавсум Англия Премьер лигасида Муҳаммад Салоҳ билан бирга тўпурар бўлди ва “Олтин бутса”га эга чиқди. “Шпорлар” форварди мазкур совринни қўлга киритгандан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу жуда бахтли онлар эди. Жамоадошларим мени жуда бора қўллаб-қувватлашди. Улар худди ўзлари “Олтин бутса”ни қўлга киритгандек хурсанд эди.

Тўғрисини айтсам, охирги учрашувда гол уриш учун имкониятлар кўп эмас эди. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлсак-да, менда камроқ вазиятлар бўлди. Кейин Лукас Моура захирадан майдонга тушди ва менга шундай деди: “Олтин бутсани қўлга киритишингга ёрдам бераман”.

Стивен Бергвейн ҳам заҳирадан ўйинга қўшилиб, "мен яна битта гол уриб, тўпурар бўлишингиз учун қўлимдан келганини қиламан",  деди. Ҳатто танаффусда пайтида бош мураббий Антонио Конте футболчиларга қараб, Сонга “Олтин бутса”ни қўлга киритишга ёрдам берсангиз, ажойиб бўларди”, дея айтди.

Ҳар сафар гол урганимда Эрик Дайер менга: “Олтин бутса сеники”, деб айтарди. Лекин мен бу совринни қўлга киритиш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ эди. Ўшанда мен Салоҳдан анча орқада кетаётгандим. Аммо кейин орадаги фарқни йўқота бошладим. Бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтиши керак”, — дея фикр билдиради Сон.

Эслатиб ўтамиз, кореялик футболич якунланган Англия чемпионатида 22 та гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!