
Сонга АПЛнинг гранд клубидан харидор чиқди
"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Минни қўл киритиш учун курашга кирди. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.
Мазкур манбага кўра, Рубен Аморим кейинги мавсум яхшироқ натижаларга эришиш мақсадида ёзги трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини кузайтириш ҳақида ўйламоқда. 32 ёшли ҳужумчи жорий йилнинг 7 январь куни "шпорлар" билан яна 1 мавсумга қолиш учун келишиб олган эди. Агарда футболчи ёзда жамоани тарк этишни хоҳласа, ҳозирда "қизил иблислар" ҳужумчини жамоага олиб келиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Бундан ташқари, манчестерликлар "Аталанта" вингери ҳисобланган Адемола Лукманни ҳам ўз сафига қўшиб олиш учун гранд жамоалар билан курашмоқда. Шу билан бирга, ҳозирда Туркиянинг "Галатасарай" клубида ҳаракат қилаётган Виктор Осимхенга ҳам жуда катта қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот ўрнида, кореялик форвард бу мавсум 35 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг Тransfermarkt порталидаги нархи 38 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар