Сўнгги 7 йилда илк бор Бундеслигада бир турда барча жамоалар гол урди

Хабарингиз бор ўтган дам олиш кунлари Германия Бундеслигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу турда камдан-кам кузатиладиган ҳодисалардан бири юз берди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 2011 йилдан буён илк бор чемпионатда иштирок этувчи барча 18та жамоа бир турда гол киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундай ҳолат Бундеслигада сўнгги бор 2011/12 йилги мавсумнинг 12-турида содир бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!