"Сўнгги йиллардаги энг зўр класико" – таниқли мутахассисларнинг "эл-класико" ҳақидаги фикрлари!

Испания Суперкубогининг ярим финал босқичидан ўрин "Барселона" ва "Реал" Мадрид ўйини якунланди. Мазкур учрашувда "қироллик клуби" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Белашувдан сўнг юртимизнинг энг яхши шарҳловчилари Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Даврон Файзиев: "Тугади. "Барселона" - "Реал" Мадрид 2:3

Учрашув экстра бўлимларгача борди ва "Реал" Мадрид ғалабани ушлаб қолди. Суперкубокнинг финалига Мадрид клуби йўл олди. Шу ўринда "Барселона"нинг мавсумдаги энг ёрқин ўйинларидан бирини ўтказганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Чиройли футбол кўрдик. Ўйин қаҳрамони - 120 дақиқа максимал темпда ўйнаган Бензема.

Ҳайрулла Ҳамидов: "Сўнгги йиллардаги энг зўр класико. "Реал"дан Вини-Бензема жуфтлиги гол уриши табиий. "Барса"дан Люк қаторасига учинчи учрашувда халоскор, бунга ҳам ўргандик. Ва унинг ўрнига туширилган Фати узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтиб, номини таблога ёздириб қўйиши ажойиб ҳодиса. Бироқ қизиқ томони, Люк оёқда, Фати бошда уряпти, замонанинг тескарилиги...

Ким ютишидан қатьий назар супербаҳс!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!