Соннинг қизил карточкаси бекор қилинди

Англия футбол ассоцицияси (FA) “Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хин Миннинг қизил карточкасини бекор қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, кореялик футболчи “Эвертон”га қарши ўйинда Андре Гомешга нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилган эди. Ушбу вазиятда эса португалиялик футболчи тўпиғини синдириб олди.

Айтиш керакки, шу куни учрашувни бошқариб борган ҳакам Мартин Аткинсон даставвал Сонга сариқ карточка кўрсатган эди. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб у ўз қарорини ўзгартирди ва қизил карточка кўрсатди.