Соса: "Мессини Марадонанинг руҳи қўлламоқда"

Хорватиялик ҳимоячи Борна Соса Аргентина ҳужумчиси Месси ҳақида фикр билдирди.

"Месси қарийб йигирма йилдан бери энг юқори савияда ўйнамоқда, яқинда у Америка кубогини қўлга киритди ва бу унинг учун энг муҳим совринлардан бири бўлди.

Назаримда, уни Марадонанинг руҳи қўлламоқда. Улар жаҳон чемпионатини ютишга қодир", — дейди Соса.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия ярим финалда айнан Аргентинага мағлуб бўлди, учрашувда киритилган биринчи гол Сосанинг хатоси сабаб содир бўлган ва ундан Хулиан Альварес моҳирлик билан фойдаланиб кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!