"Спартак" - "Динамо": Матнли трансляция
Россия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Спартак" - "Динамо" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўз вақтида кузатиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилмоқда.
- 87'

Моро ўрнига Каборе майдонга ташланмоқда.
- 86'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роман Зобнин ажойиб гол билан ҳисобни тенглаштирмоқда.
- 84'

Маслов сариқ карточка билан жазоланди.
- 83'
"Спартак" яна тўп назоратига эътибор қаратмоқда.
- 80'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гильермо Варела ҳисобни очмоқда. "Спартак" ташаббусни топшириб қўйгани учун жазоланди.
- 78'

Ордец сариқ карточка ишлаб олди.
- 76'

Грулев сариқ карточка ишлаб олди.
- 75'

Бакаев ўрнига Кокорин майдонга тушмоқда.
- 72'
Комлюченко ўрнига Тюкавин майдонга тушмоқда.
- 70'
Тўп назорати "Динамо" футболчиларига ўтиб кетди.
- 66'

Зобниннинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 64'
"Спартак"нинг навбатдаги ҳужуми рақиб дарвозасини жиддий хавф остида қолдирди. Айртоннинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 61'
Тўп ҳамон мезбонларда.
- 58'

Нжие ўрнига Грулев майдонга тушди.
- 58/'
"Динамо" футболчиларининг зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтаришга эришди.
- 55'
"Спартак" тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 53'

Айртоннинг зарбасини Шунин қайтарди.
- 49'
Кралнинг зарбаси бироз баланддан ўтиб кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

Нжиенинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 41'

"Динамо"нинг бурчак зарбаси фойда келтирмади.
- 39'
Зарбалар сони - 1:3. Меҳмонлар фойдасига.
- 35'

"Динамо"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади.
- 34'

Понсега тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 30'
Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда.
- 27'
Нжиенинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар осонлик билан қайтарди.
- 25'

Понсе офсайдда қолиб кетгани сабаб "Спартак" ҳужуми тўхтади.
- 24'
"Қизил-оқлар" тўпни назорат қилмоқда.
- 21'
"Спартак"нинг жарима майдонига узатган тўплари ўтмаяпти.
- 19'

"Динамо" футболчиси майдонда ётибди.
- 17'
"Спартак" сўнгги дақиқа мобайнида тўпни назорат қилмоқда.
- 15'

"Динамо"нинг бурчак узатмасини Крал қайтариб юборди.
- 13'
Ҳужумдаги фол сабаб "Спартак" ҳужуми тўхтатилди.
- 12'
"Динамо" футболчисининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 10'
"Спартак" рақиб ҳужумларини қайтаришга қийналмоқда.
- 8'
"Динамо"нинг жарима майдонига узатган тўпи зарбага айланиб кетди. Ноаниқ.
- 6'
Понсенинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 5'
"Спартак"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.
- 4'
"Динамо"нинг жарима зарбаси ўхшамади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. РПЛ 15-туридан ўрин олган "Спартак" - "Динамо" учрашуви бошланиш арафасида. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади.



Фикрлар