“Спартак” бир неча футболчидан қутилмоқчи. Ўрунов нима қилади?

Россия премьер-лигасида катта танаффусдан сўнг биринчи ўринни эгаллаб турган Москванинг “Спартак” жамоаси бош мураббийи Доменико Тедеско таркибни оптималлаштириш кераклигини таъкидламоқда.

Ҳозирча, москваликлар янги мавсум учун атиги икки нафар янги ўйинчисини таклиф қилган. Булар ҳужумчи Александр Кокорин ва ярим ҳимоячи Остон Ўруновдир. Кокорин жароҳатини даволатиб, спорт формасини тиклаш билан шуғулланаётган бўлса, Остон Ўрунов чемпионатнинг олтинчи турида “Арсенал”га қарши учрашувда дебютини нишонлади. “Спартак”ни биринчи ўринга олиб чиққан ўша баҳсда ўзбекистонлик легионер 25 дақиқа тўп суриб, мухлису мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди.

Бош мураббийи Доменико Тедеско клуб раҳбариятига айни пайтда қўл остида 24 нафар футболчи шуғулланаётгани, бу унинг машғулотлар дастурига тўғри келмаслигини ва рўйхатни қисқартириш кераклигини билдирди.  

145911-27

- Ҳар бир футболчи ўйнашни истайди. Бизда ҳозир 24 нафар ўйинчи бор. Бу жуда кўп. Ҳаммаси майдонга туширишимдан умидвор. Масалан, Глушенковнинг кучли томонлари бор. Лекин ёш футболчи сифатида айрим жиҳатларини ривожлантириши керак. Агар ўз устидан ишлашга ҳожат қолмаганида шогирдларим идеал футболчига айланган бўлардир. Ҳозир эса бундай эмас.

Биз ҳар бир футболчига эътибор қаратишимиз шарт. Ҳар бирига алоҳида дастур бўйича топшириқ бераман. Ким қийналса, мулоқотга тайёрмиз. Ҳамма учун эшигим очиқ. Ҳеч ким норози бўлиши керак эмас, - деди Тедеско.

“Спартак”нинг энг рақобат кучли позицияси бу ярим ҳимоя бўлиб қолмоқда. Остон Ўрунов ҳам айнан майдон марказида тўп суради. Айни пайтда клуб раҳбарияти айрим ўйинчиларни ижарага юбормоқчи. Ҳозирча, улар орасида Остоннинг номи зикр этилганича йўқ. Чунки унинг асосий рақобатчиси Гус Тиль куни кеча Бундеслигага йўл олди. Ўрунов унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Лекин ҳамюртимиз учун бу осон бўлмайди. Тиль кетганига қарамай, майдон марказида ўйнайдиган даъвогарлар етарлича топилади. Асосий таркибга кириш тугул, захирадан ўйинга тушиш учун ҳам анча тер тўкишга тўғри келади.  

urunov-spartak-withball_1

“Спартак” учун янги мавсум алоҳида аҳамият касб этади. Бу клуб аввалги мавқеини тиклаб, миллий чемпионатда  “Зенит” гегемонлигига барҳам бериш ва Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашишни мақсад қилган.

Қарийб уч ярим йиллик танаффусдан сўнг, премьер-лигада биринчи ўринга кўтарилиб олган  “Спартак” бир гуруҳ футболчиларни ижарага беришни бошлади. Улар орасида хориж чемпионатларидан таклиф олган маҳоратли футболчилар ҳам бор. Хусусан, Гус Тиль (“Фрайбург”), Педро Роша (“Фламенго”) жамоасига юборилган. Георгий Мелкадзе (“Ахмат”), Александр Ломовицкий (“Химки”), Артем Тимофеев (“Ахмат”) мавсумни Россиянинг бошқа жамоаларида ўтказадиган бўлди.

hlSLCkqc2Y8

Бош мураббий Доменико Тедеско журналистларга сон жиҳатидан катта таркиб билан ишлашга ўрганмаганини тан олди. Унинг услуби ҳар бир футболчи билан алоҳида мулоқот қилиш,  ҳар бирининг ўйинини таҳлили қилиш орқали уларга вазифа юклаш, жамоавий  машғулотлар ва икки томонлама беллашувларда бир пайтнинг ўзида барча футболчилардан фойдаланиш каби махсус дастурларга асосланган.

“Спартак”нинг энг қиммат футболчиси кетишига Ўрунов сабабчими?

Шомуродов, Жалолиддинов ва Ўруновга Европа эшиги очиладими?

Легионерларимиз кубок учун курашади. 20 миллион мукофоти ҳам бор!

Ўруновнинг ўйинини ўзгартирманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!