Легионерларимиз кубок учун курашади. 20 миллион мукофоти ҳам бор!

Россия кубоги мусобақаси 2020-2021 йилги мавсумда янгича форматда ўтказиладиган бўлди. Бу коронавирус пандемияси таъсирида қабул қилинган қарорлиги айтилмоқда.

kubok-rossii-po-futbolu_1441125023208497868

Энди иштирокчилар 1/32 ва 1/16 финалда беллашмайди. Жамоалар ўнта гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақага киришади. Мусобақанинг гуруҳ босқичига премьер-лига жамоаларидан Еврокубокларда иштирок этмайдиганлари қўйилади ва улар бўлинган гуруҳлардан қуйи лига вакиллари ҳам жой олиб, плей-оффга чиқиш учун курашни бошлайди.  

Ҳар бир гуруҳ ғолиби 1/8 финалга йўлланма олади ва улар қаторига Еврокубоклар иштирокчилари қўшилади. Айнан улар нимчорак финалларга мезбонлик қилади. Нимчорак финалдан бошлаб, ярим финалгача жуфтликлар қуръа ташлаш маросимида аниқланади.

Россия кубоги мусобақасидаги учрашувлар битта учрашувдан иборат бўлади. Ўйинда кучлар тенг келса, қўшимча вақт берилмасдан, дарров пенальтилар серияси бошланади.

Легионерларимиздан биринчи бўлиб курашга Остон Ўруновнинг жамоаси - “Спартак” қўшилади.

large_57

Москваликлар бу мавсум халқаро майдондаги турнирларда иштирок этмаслиги боис, Россия кубогининг гуруҳ босқичида ўйнайди. Элдор тўп сураётган “Ростов” Европа Лигасида, Жасур Жалолиддиновнинг “Локо”си Чемпионлар лигасида қатнашиши боис, улар Россия кубоги учун курашни плей-оффдан бошлайди.

Россия кубоги қуръасига кўра, "Спартак" иккинчи гуруҳдан чиқиш учун Миллий футбол лигаси етакчиларидан бири "Енисей" ва Профессионал футбол лигаси вакили "Родина" жамоаси билан куч синашади. Гуруҳ баҳслари бир даврали тизимда бўлади. "Спартак" премьер-лига вакили сифатида ҳар икки учрашувни рақиб майдонида ўтказади. Гуруҳ баҳслари учта турлан иборат бўлиб, ўйинлар 16-17 сентябрь, 30 сентябрь, 21-22 октябрь кунлари ташкил этилади.

Еврокубоклар иштирокчилари қаторида "Локомотив" ва "Ростов" плей-офф баҳсларига келаси йилнинг 20-21 февралидан қўшилади. 

Россия кубоги ғолибига бош соврин билан бирга 20 миллион рубль миқдорида мукофот пули ҳам берилади. 

Россия кубоги тарихида Ўзбекистонда камол топган ва терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ўндан зиёд футболчиларимиз муваффақиятли иштирок этган. “Локомотив” таркибида ўйнаган миллий терма жамоамиз ўйинчиларидан Владимир Маминов беш, Олег Пашинин уч ва дарвозабон Алексей Поляков бир марта бош соврин соҳиби бўлган. Тажрибали ҳимоячимиз Виталий Денисов ЦСКА ва “Локомотив” билан бирга икки мартадан, жами тўрт бор кубокка эга чиққан.

image-1269-1545678506-620x620

“Пахтакор”да камол топган футболчилардан Андрей Пятницкий “Спартак” таркибида собиқ иттифоқ даврида ҳам, бир йилдан сўнг мустақил Россия пайтида ҳам кубокни қўлга киритган. Яна бир собиқ “пахтакорчи” Валерий Кечнов ҳам москваликлар билан бирга совринни боши узра кўтарган.

Вагиз Галиулин 2017-2018 йилги мавсумда “Тосно”нинг асосий таркибида финалда ўйнаб,  жамоасининг “Авангард” устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлаш жоиз.

Бундан ташқари, бир неча футболчиларимиз турли йилларда ҳар хил жамоалар сафида финалда иштирок этган. Одил Аҳмедов ва Руслан Агаларов “Анжи”, Андрей Акопянц ва Андрей Ширшов “Ростов”, дарвозабон Алексей Поляков “Крилья Советов”,  Марат Бикмаев “Алания” таркибида Россия кубоги финалчиси бўлган.

Россия легионерлар кушандасими? Шомуродов, Жалолиддинов ва Ўруновни нималар кутмоқда?

Шомуродов – УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисининг асосий нишонига айланди!

Ўруновнинг ўйинини ўзгартирманг!

Трансфер можароси бартараф этилган. Жалолиддинов дебютини қачон кўрамиз?

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
06/09/2020 08:48
Ей сендердин легионерлеринен
&
FANAT-MYU
06/09/2020 00:19
Nimaga adminlar bitta yangilikni 3 4 martalab chiqarayapsizlar saytdan ko‘nglim qolib ketayapti yoki izlanmay qo‘ydilaringmi nima bo‘lsa ham faqat orqada yurasizlar ekan