"Спартак" бош мураббийи: Бизда Бакаев, Кокорин, Ўрунов бор!
Россия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг, "Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско ярим ҳимоячиларнинг ўйинлари ҳақида гапирди.
- Сизнингча, "Спартак"га қишда янги "ўнинчи рақам" керакми?
"Яна қанча "ўнинчи рақам"ли футболчи керак? Бизда Бакаев, Кокорин, Ўрунов бор. Игнатов ва Маркитесов ушбу позицияда ўйнаши мумкин. Сиз таркиб мувозанатини сақлашингиз керак ва битта позиция учун кўп ўйинчи сотиб ололмайсиз. Aкс ҳолда, баъзи футболчилар захира ўриндиғида ўтириб, норозилик билдиради.
-Танаффус пайтида футболчиларга нима дедингиз? Улар иккинчи бўлимни анча яхши ўтказди.
"Биринчи таймда биз жуда яхши ўйнадик, аммо сўнгги паллада тўғри қарор қабул қилолмадик. Иккинчи бўлимда эса, "Динамо" жамоасининг босими бизга катта таъсир кўрсатди",-деди Тедеско
Фикрлар