"Спартак" бош мураббийи Ўрунов порлаган учрашув ҳақида нималар деди?
Россия кубоги 1-туридан ўрин олган "Родина" - "Спартак" учрашуви москваликларнинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида "қизил-оқлар" бош мураббийи Доменико Тедеско ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
"Биз ўз ўйинимизни кўрсатдик. Ундан кўп ҳам, кам ҳам эмас. 5 та гол уришга эришдик. "Родина" яхши ва ёш жамоа. Улар бизга етарлича қийинчилик туғдирди, деб ўйлайман. Охирги дақиқагача курашди. Ёш футболчиларга имкон беришга ҳаракат қилдим.
Барча голлар бирдек ёқди. Биринчи таймда бизга хотиржамлик етишмади. Иккинчи бўлимда эса, биз голлар уриб олгач, анча эркин ҳаракат қилдик.
Кубок баҳсларининг ўз қонун-қоидалари бор. Ротация қилишга мажбур эдик. 5 та янги футболчини асосий таркибда туширдик. Максименко майдонга тушишни хоҳлади ва захира дарвозабонимиз билан кичик муаммо бор", - деди Тедеско.
Фикрлар