"Спартак" бразилиялик футболчи билан келишувга эришди
Москванинг "Спартак" клуби "Атлетико Минейро"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Гуга Гомеснинг трансфери бўйича келишувга эришди.
TV Alterosa тарқатган хабарга кўра, Бразилия клуби ҳам, футболчининг ўзи ҳам рус гранди шартларига розилик билдирган. Айрим маълумотларга кўра, “Спартак” 21 ёшли бразилиялик фулбек учун 4,5 млн евро тўлайди.
Гуга “Атлетико Минейро” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гуга “Спартак”нинг жорий ёзги трансферлар давридаги 3-трансфери бўлади. Москваликлар бундан аввалроқ, Александр Кокорин ва Остон Ўруновни сотиб олган эди.
Фикрлар