Ads

Лондоннинг “Челси” хамда Москванинг “Спартак” клуби ярим ҳимоячи Марио Пашалич бўйича бир қарорга келишди. Бугун руслар хорватиялик футболчи билан Римда шартнома имзолашган. У ушбу мавсумни ижара асосида москваликлар сафида ўтказади.

2014 йилдан трансфер ҳуқуқи “Челси”га тегишли бўлган Пашалич шундай буён ижара асосида турли жамоаларда ўйнаб келмоқда.

Дастлабки икки мавсумда “Эльче” ва “Монако”га ижарага берилган Пашалич ўтган мавсумни “Милан”да ўтказди.

“Россонерилар” сафида А Серияда 27 баҳсда иштирок этган Пашалич 5 та гол киритишга муваффақ бўлган.