
"Спартак" Кокорин ва Ўруновни РПЛда рўйхатдан ўтказди
“Спартак” ёзги трансферлар даврида сотиб олган янги футболчилари – Александр Кокорин ва Остон Ўруновни Россия премьер-лигасининг янги мавсум қайдномасига киритди.
РПЛ расмий сайтининг хабар беришича, Кокорин 9-рақамда, Ўрунов эса 20-рақамда ўйнайди.
“Спартак” Кокоринни “Зенит”дан, Остонни эса “Уфа”дан сотиб олди. Москваликлар янги мавсумдаги илк учрашувини 9 август куни "Сочи"га қарши ўтказишади.
Фикрлар