“Спартак” Ўруновни оладими? Бош директор жавоб берди

  • 16 июль, 2020, 05:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Уфа”дан Москванинг “Спартак” клубига бош директор сифатида кўчиб ўтган Шамиль Газизов янги жамоасининг ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновга билдираётган қизиқишига жавоб берди.

Tecno

- Мен унинг нималарга қодирлигини яхши биламан. Лекин ҳозир аниқ гап айтишга бироз эрта. Жамоанинг аниқ нуқталарини кучайтириш керак. Айнан қайси ўйинчилар орқали позициялар кучайтирилишини айтмайман. Ҳаммаси аниқ бўлишига хабар берамиз, - деди Газизов.

“Уфа”да юқори савияда ўйнаётган Остон Ўруновга “Спартак”дан ташқари Россия премьер-лигаси етакчилари – “Зенит”, “Локомотив” ва “Краснодар” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!