“Спартак” қишда Ўруновни трансфер қилишга тайёр!

“Спартак” бош директори Шамиль Газизов ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновнинг фойдаси учун уни бошқа жамоаларга қўйиб юбориш варианти борлиги ҳақида маълумот берди.

- Остон Ўруновнинг асосий таркибга кира олмаётгани ҳақида бироз шошилмаган маъқул.  Ҳали олдинда ўйинлар бор. У ҳозир жароҳатларидан тикланиб бўлди. Лекин мен ижара варианти борлигини ҳам рад этмайман. Ҳатто унинг ўсишини таъминлаш мақсадида Ўруновни қишки трансферлар вақтида сотиб юборишимиз ҳам мумкин. Унга ривожланиши учун имкон бериш керак. Биз футболчини тўлиқ тушунган ҳолда қарор қилишимиз керак. Футболчи мунтазам ўсиб бориши керак. Шунинг учун ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчилар кетгани маъқул. Бу “Спартак”нинг ҳамма ўйинчиларига тегишли, - деди Шамиль Газизов.

Остон Ўрунов “Спартак” сафига ёзда “Уфа”дан келиб қўшилган эди. Ҳозирча ҳамюртимиз москваликлар сафида барча турнирларда 7 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Ўруновга Россия жамоаларидан ташқари, Германиядан ҳам таклифлар бўлаётгани айтилмоқда.

“Спартак” Ўрунов учун қанча тўлаган? Остоннинг ҳақиқий трансфер суммаси ошкор бўлди

Газизов: Ўрунов топ даражадаги ўйинчи, бунақалар Россияда кам ва у Европанинг катта клубларида ўйнайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!