"Спартак" хўжайини Леонид Федун жамоанинг қайси футболчиларига бошқа клублардан таклифлар бўлаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Спартак”да Жиго, Понсе ва Кокориннинг трансфери бўйича 3 та таклиф бор. Умид қиламанки, уларнинг ҳеч бири бу трансферлар даврида жамоадан кетмайди. Бош директори Шамиль Газизов жамоа етакчиларини сақлаб қолиш устида фаол иш олиб бормоқда. Мақсадимиз – соврин ютиш ва Чемпионлар лигасида иштирок этиш”, - дейди Федун.

Бундан аввалроқ, Самюэль Жигога "Лион", Эсекиэль Понсега "Болонья", Александр Кокоринга "Рома"дан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар