Ads

Италиялик мутахассис Массимо Каррера эрон клубларидан бўлган таклифларни рад этганини айтди.

“Менга Италия клубларидан таклифлар бўлмади. Мен Эроннинг 2 та клуби билан музокаралар ўтказдим ва уларни рад этдим. Мен жиддий лойиҳаларни излаяпман. Мен шунчаки ўз ишимни қилмоқчиман. Мен Россияда чемпион бўлдим ва шу боис ўзимни Италияда кўрсатиш учун имкон бўлишини кутяпман”, - дейди Каррера.

Маълумот учун, Каррера Москванинг “Спартак” клуби билан бирга Россия премьер-лигаси ва кубогида зафар қучган.