"Специя" бош мураббийи "Женоа"га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди
Италия А Сериясининг 33-тури доирасида "Женоа" "Специя"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан меҳмонлар бош мураббийи Винченцо Италиано ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Болонья"га қарши ўйинимиз омадли чиқмагани бизни бироз ранжитмоқда. Биз ўтган ой мобайнида мана шу ўйин менталитетини шакллантиришга ҳаракат қилдик. "Интер"га қарши ўйинда услубимиз қанчалик самарали эканини кўрсатиб бера олдик, назаримда.
Натижаларни сақлаб қолиш учун баъзи нарсаларни қурбон қилишга ҳам мажбур бўляпмиз. Биз рақибга нисбатан ҳурмат муносабатида бўлишимиз ва очкога муносиб эканлигимизни кўрсатишимиз зарур.
Сўнгги ой мобайнидаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қиляпман. Доим ҳам шундай ҳаракатларни амалга оширишимизни хоҳлардим", - деди Италиано.
Фикрлар