"Специя"га қарши ўта муҳим баҳсда "Женоа" етакчиси жамоасига ёрдам бера олмайди

CHERY AUTO

Италия А Серияси навбатдаги турда ўйнамайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди, дея хабар бермоқда "Football-Italia" нашри. 

Tecno

Дисквалификация қилинганлар орасида "Женоа"дан ҳам футболчи бор. "Гриффонлар"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Иван Радованович навбатдаги турни карточкалари кўпайиб кетгани сабабли ўтказиб юборади. 

Ушбу тур доирасида "Женоа" "Специя"га қарши баҳс олиб бориши лозим. 24-апрель санасида ўтадиган баҳсда генуяликлар бевосита поғона учун кураш олиб боради. 

Кейинги турни ўтказиб юборувчилар орасида "Кальяри" футболчиси Ража Наинголан, "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура, "Верона" вакили Стефано Стураро ва "Сассуоло" футболчиси Филип Журичич ҳам бор. 

Comments

You must be logged in to commet!