“Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” спорт фестивали якунланди
Меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг жисмоний фаоллигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикамиздаги барча туман ва шаҳарлардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган фаол хотин-қизлар стритбол, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турларидан ўзаро куч синашдилар.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ—87-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастури ижросини таъминлаш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Уч босқичда ўтказилган ушбу турнирда юртимиз бўйлаб 11 000 дан зиёд меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. “Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилган спорт фестивалининг якуний натижалари билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:
Шахмат:
1. Очилова Шахноза (Бухоро);
2. Арзиқулова Мафтуна (Самарқанд);
3. Жониқулова Мафтуна (Сурхондарё).
Шашка:
1. Бозорова Нигина (Бухоро);
2. Эшмадатова Лобар (Қашқадарё);
3. Астарақулова Наиба (Сирдарё).
Стол тенниси:
1. Курязова Шаҳло (Хоразм);
2. Агзамова Марҳабо (Тошкент вил.);
3. Ҳамдамова Гулшан (Сирдарё).
Стритбол:
1. Бухоро вилояти;
2. Тошкент вилояти;
3. Тошкент шаҳри.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
Фикрлар