"Спорт Экспресс" нашри Сергей Юран масаласида "Андижон" матбуот хизмати билан боғланди
Сўнгги пайтларда матбуотда “Андижон” футбол клубида россиялик таниқли мутахассис Сергей Юраннинг бош мураббий сифатида ишлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Афтидан, бундай гап-сўзлар Россияга ҳам етиб борган. Уларни ҳам Сергей Юраннинг чиндан “Андижон” клубида иш бошлайдими, деган савол қизиқтирмоқда.
Таниқли нашрлардан бири – “Спорт Экспресс” бу мавзуга тўхталди. Жумладан, мазкур нашр журналисти Константин Белов Юран атрофидаги масала бўйича “Андижон” клуби матбуот котиби Шуҳратбек Жўраев билан боғланди.
“Бундай маълумотни эшитдим. Лекин Юранда “Андижон” бош мураббийи бўлиш имкони йўқ. Ҳозир бизда жамоа устози Виктор Кумиков ҳисобланади. У билан ўртадаги шартномани узайтириш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда, - деди Жўраев “СЭ” мухбирига.
Юраннинг охирги иш жойи “Химки” клуби ҳисобланиб, у ўша ерда жорий йилнинг августига қадар фаолият олиб борган, - дея ёзмоқда “СЭ”.
Куни кеча Сергей Юран айнан Sports.uz сайтига берган интервьюсида Ўзбекистондан 2 та клуб хизматига қизиқиш билдираётганини, бироқ жамоаларнинг номларини ошкор қилмоқчи эмаслигини айтган.
Фикрлар