Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина яна тенгсиз

Айни кунларда Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз ўзининг севимли дастурида 13.067 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда туркиялик Бенгиси Йилдиз ва Черен Бинерга насиб этди.

Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.067
Бенгиси Йилдиз (Туркия) – 12.950
Черен Бинер (Туркия) – 12.950.

Шунингдек, яна бир спортчимиз Абдулазиз Мирвалиев кумуш медални қўлга киритди. Юртдошимиз ушбу натижага таяниб сакраш дастурида эришди. Унинг ижроси ҳакамлар томонидан 14.475 баллга баҳоланди.

Назар Чепурний (Украина) - 14.900
Абдулазиз Мирвалиев (Ўзбекистон) - 14.475
Игорь Радивилов (Украина) - 14.450.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!