Спорт курашлари. Андижонда юнон рум кураши бўйича халқаро хотира турнири ўтказилди
23 май - Халқаро кураш куни. Шу муносабат билан Андижон шаҳрида собиқ курашчи, марҳум Акмалхўжа Раҳимов хотирасига бағишланган биринчи халқаро турнир ўтказилди.
“Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази”нинг ёпиқ аренасида ташкил этилган мазкур мусобақага ўзбекистонлик курашчи полвонлардан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия давлатларидан ҳам спортчилар ташриф буюрди.
Мусобақанинг очилиш маросими Андижон вилояти ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов сўзга чиқиб, марҳум спортчи Акмалхўжа Раҳимовни хотирлади ва унинг оила аъзоларига спортни ривожлантириш йўлида қўшаётган хиссаси учун миннатдорчилик билдирган холда, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Таъкидлаш керакки, Акмалхўжа Рахимов мураббийлиги остида Осиё, Жахон чемпионатларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган спортчилар ҳам бор.
Мусобақа якунида совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларга бош ҳомий “Ширин Газ Сервис” корхонаси томонидан смарт телевизор, чангютгич, ва махсус медал, статуетка ва дипломлар тақдим этилди.
Фикрлар