Спорт курашлари. Бугун 2 та медаль қўлга киритдик!

CHERY AUTO

Қозоғистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кун дастури якунланди. Бугунги баҳслар билан аёллар кураши бўйича барча вазн тоифаларидаги беллашувлар ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Tecno

-57 кг вазнда чемпионлик учун курашган Лайло Собирова япониялик Нанжо Саега 4:11 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш билан чекланди. -53 кг вазнда бронза медали учун хитойлик Ли Ден билан баҳс олиб борган Актенге Кеунимжаева 2:6 ҳисобида имкониятни бой бераётган паллада кучли ирода намойиш этиб, беллашувни 9:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал эта олди.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!