Спорт курашлари. Бугун 5 нафар вакилимиз Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида гиламга чиқади
Венгрияда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг турнири давом этмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бугун эркин ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси медаллар учун курашади. Уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Адам Томсон (Канада)
-74 кг: Разамбек Жамалов – Чир Монтеро (Венесуела)
-86 кг: Бобур Исломов – Жейден Лоуренс (Австралия)
-50 кг: Актенге Кеунимжаева – Аудрей Хименез (АҚШ) / Надежда Соколова (Нейтрал спортчи)
-53 кг: Саҳибжамал Эсбўсинова – Антим (Ҳиндистон)
Афсуски, биринчи кун доирасида ўтган беллашувларда Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Умиджон Жалолов (-65 кг) шоҳсупага кўтарила олишмади.
Фикрлар