Спорт курашлари. Бугун аёлларимиз ҳам баҳсларга киришади
Белградда ўтаётган дунё биринчилигининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун бошқача аҳамиятга эга. Боиси, кечки дастурда -82 кг вазн тоифасида юнон-рум курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов олтин медал учун гиламга чиқади. Шунингдек, яна 4 нафар вакилимиз саралаш баҳсларидан иштирокини бошлайди. Дарвоқе, бугун аёллар кураши бўйича ҳам беллашувларга старт берилади.
Финал, юнон-рум кураши:
-82 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Бурхан Акбудак (Туркия)
Саралаш, юнон-рум кураши:
-60 кг: Илҳомжон Баҳромов – Керем Камал (Туркия)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Арата Сонода (Япония) / Эдуард Согхомонян (Бразилия)
Аёллар кураши:
-55 кг: Шоҳида Аҳмедова – Карла Годинез (Канада)
-62 кг: Ариухан Жумабаева – Анна Фабиан (Сербия)+
Фикрлар