Спорт курашлари. Бугун ҳамюртларимиздан кимлар гиламга чиқади?
Сербия пойтахтида давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб борган юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев финал остонасида имкониятни бой бериб қўйди ва кечки дастурда бронза медали учун курашади.
Бугун шунингдек, аёллар кураши баҳсларида 3 нафар вакиламиз саралашда қатнашади.
Бронза медали учун, юнон-рум кураши:
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Олександр Чернетски (Украина) / Алин Алексус (Руминия)
Саралаш, аёллар кураши:
-50 кг: Жасмина Иммаева – Рита Рохас (Мексика)
-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Татяна Дебен (Франсия)
-65 кг: Динора Рустамова – Тетяна Рижко (Украина
Фикрлар