Спорт курашлари. Бугун қизларимиз шоҳсупага кўтарилиш учун гиламга чиқишади

Сербияда жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. -130 кг вазн тоифасида иштирок этган “классик” курашчимиз Мўминжон Абдуллаев бронза медали учун баҳсда руминиялик Алин Алексусга имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун қизларимиздан Жасмина Иммаева (-50 кг) бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашса, яна 2 вакилимиз саралашдан баҳсларга киришади.

Бронза медали учун ўтиш баҳси:
-50 кг: Жасмина Иммаева – Алина Вук (Руминия)

Саралаш:
-57 кг: Лайлохон Собирова – Алма Валенсия (Мексика)
-72 кг: Светлана Оқназарова – Патрисия Сперка (Польша)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!