Спорт курашлари. Исломжон Баҳромов ҳам Париж Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлди
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Исломжон Баҳромов ана шундай ютуқлар билан юртимизга қайтадиган бўлди.
Ҳамюртимиз ўтиш босқичида грузиялик Придон Абуладзени, бронза медали учун баҳсда эса эронлик Меҳди Муҳсиннажодни мағлубиятга учратишга эришди. Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур мусобақадаги медаллари 2, Париж-2024 лисензиялари эса 3 тага етди.
Фикрлар