Спорт курашлари. Жалгасбай Бердимуратов жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди!

Сербияда спорт курашлари бўйича дунё биринчилигининг навбатдаги куни ортда қолмоқда. -82 кг вазн тоифасида юнон-рум курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Полвонимиз ҳал қилувчи беллашувда туркиялик Бурхан Акбудакка қарши гиламга чиқди. Муросасиз кечган беллашув Акбудакнинг 7:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!