Спорт курашлари. Париж Олимпиадасига яна бир лицензия қўлга киритилди!
Юнон-рум курашчимиз Арам Варданян Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди. Спортчимиз ушбу натижага Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида кучли бешликдан ўрин олгани орқали эришди.
-77 кг вазн тоифасида иштирок этган Варданян бронза медали учун баҳсда япониялик Нао Кусакага имкониятни бой берди. Сўнг Олимпиада йўлланмаси учун қозоғистонлик Демеу Жадираевга қарши гиламга чиқди. Ушбу баҳс юртдошимизнинг ғалабаси билан якунланди ва Арам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланди.
Фикрлар