Спорт курашлари. Полвонларимиз Бишкекдаги рейтинг турнирини бешта медаль билан бошлашди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича рейтинг сериясига кирувчи халқаро мусобақа старт олди. Турнирни юнон-рум кураши усталари бошлаб берди. Биринчи кун доирасида гиламга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ҳамюртларимиздан Исломжон Баҳромов (-60 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди.

Батафсил:

Олтин медаль:
-60 кг: Исломжон Баҳромов
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов

Кумуш медаль:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров
-63 кг: Шермуҳаммад Шарибжанов

Бронза медаль:
-67 кг: Аброр Атабоев

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!