Спорт курашлари. Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди!

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унга кўра, яқин йиллар юртимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилган Рустам Ассакалов энди асосий жамоа бошқарувига ўтади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Рустам Ассакаловнинг олдига спортчиларимизни Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли мутахассис Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Ассакалов фаолияти давомида учта Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 1 тадан кумуш ва бронза, қитъа биринчиликларининг эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!