Спорт курашлари. Сербиядаги ЖЧда иштирок этадиган қизларимиз таркиби билан танишинг
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 16-24 сентябрь кунлари Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашувчи таркибини таништиришда давом этамиз. Навбат курашчи қизларимизга.
Мураббийлар штабининг қарорига асосан, мазкур йўналишда Белградга 6 олимпия ва 1 ноолимпия вазн тоифаларида жами 7 нафар спортчимиз йўл олади. Атлетларимиз билан танишинг:
-50 кг: Жасмина Иммаева
-53 кг: Актенге Кеунимжаева
-55 кг: Шоҳида Аҳмедова
-57 кг: Лайло Собирова
-62 кг: Ариухан Жумабаева
-68 кг: Феруза Эсенбаева
-76 кг: Светлана Оқназарова.
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар