Спорт курашлари. Таллиндаги ЖЧда илк медални қўлга киритдик

Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

-97 килограмм вазн тоифасида кечган эркин кураш баҳсида ҳамюртимиз Мақсуд Вейсалов бронза медалига сазовор бўлди. Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган курашда ҳиндистонлик Акаш Антига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бугунги кун дастурида қизларимиз саралаш босқичидан баҳсларга киришади. Ҳамюртларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-50 кг: Жасмина Иммаева – Мария Леорда (Молдавия)
-76 кг: Мухлиса Нормўминова – Камиле Гаусатие (Литва)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!