Спорт курашлари. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига йўл олди

16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоа мураббийлар штаби Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада қатнашадиган спортчилар номини эълон қилди.

Мусобақани эркин кураш усталари бошлаб беришади. Мазкур йўналишда 6 та олимпия ва 3 та ноолимпия вазн тоифаларида жами 9 нафар полвонимиз гиламга чиқади. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-61 кг: Жаҳонгирмирзо Туропов
-65 кг: Умиджон Жалолов
-70 кг: Зафарбек Отахонов
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Жавраил Шапиев
-92 кг: Рустам Шодиев
-97 кг: Магомед Ибрагимов
-125 кг: Сардор Холматов

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!