Спорт курашлари. Ёш полвонларимиз жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини қўлга киритишди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Иордания мезбонлик қилаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини ўз ҳисобига қўшиб қўйди. 
Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, юнон-рум курашчиларимиздан Ҳусниддин Абдукаримов (-48 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Сардор Холмурзаев (-55 кг) бронза медали билан тақдирланди.

Бугун кун давомида 4 нафар полвонимиз бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этишади.

-45 кг: Умиджон Каромов – Шаҳид Набиев (Озарбайжон) / Аҳмад Бадраддини (Эрон)
-60 кг: Фарруҳ Йўлдошев – Али Абуносир (Иордания)
-71 кг: Беҳруз Валиев – Жинхао Ву (Хитой) / Самвел Тертерян (Арманистон)
-92 кг: Фахрикамол Комилжонов – Патрик Будор (Хорватия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!