Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва FIDE ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди

TIGGO 2 PRO

Бугун, Спорт вазири Адкҳам Икрамов ва Ўзбекистон шахмат федерацияси масъуллари FIDE президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик учрашувини ўтказди.

Мулоқот давомида, меҳмонлар томонидан бугунги кунда шахмат спортини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги алоҳида таъкидланди. Айниқса, Ўзбекистон шахматчиларининг нуфузли халқаро мусобақаларда эришаётган ғалабалари эътироф этилди.

Жорий йилнинг, сентябр ойида илк бор Самарқандда ўтказилиши кутилаётган шахматнинг энг нуфузли тадбирларидан бири бўлган FIDE Grand Swiss турнири ҳамда 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш тўғрисидаги режалар бўйича келишиб олинди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!