Спортчиларимиз олис юрта катта ғалабани қўлга киритди
Колумбияда қиличбозлик бўйича сабля йўналишида 20 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди.
Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Жамоавий дастурда қизлар жамоамиз мексикалик тенгқурларини 45:20, йигитларимиз эса мезбонларни 45:28 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шу тариқа Богота шаҳрида ташкил этилган мазкур жаҳон кубогида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Фикрлар