Спортчиларимиздан бир шингил (Саккизинчи қисм)
Рукнимиз давом этади. Қувонарлиси, кам бўлсада ўз мухлисларимизга ҳам эга бўлибмиз. Орадаги бироз муддатни ҳазм қила олишмади ва тезроқ янги сонимизни тақдим этишга ундашди. Албатта бундан хурсанд бўлдик ва уларнинг талабларига биноан режадан бироз аввал, навбатдаги сонини тайёрладик.
Демак, бу сони профессионал боксчиларимизга бағишланди.
Шерали Мамажонов - профессионал боксчи
Қамбаржон уйига 2 баҳо олиб келса, дадаси нега 2 олдинг деб сўроққа тутибди.
Ўғли дадасига: ўқитувчим мендан 2х3 неча болишини сўраганди мен 6 бўлади дедим.
-Ҳўш кейинчи?
-сўнг 3х2 неча болади деб сўради.
-Ўқитувчинг жинни-пиннимасми?
-Мен ҳам ҳудди шундай дедимда... ???? ????
**** **** **** ****
Бир куни география ўқитувчиси глобусни кўрсатиб:
— Солиев, Африка қани?, - деса
Солиев: — Мен олмадим, устоз, - дебди.
Ўқитувчи яна сўрабди: — Солиев, Африкани менга топиб бер!
Солиев: — Устоз, ростини айтяпман, мен олмадим.
Шунда ўқитувчи: — Бор, дадангни чақир! - дебди.
Дадаси келгач: — Ўғлингизга Африкани кўрсат, қани деб сўрасам, мен олмадим дейди. Бунга нима дейсиз? - дебди.
Дадаси ўғлига ўгирилиб: — Ўғлим, олган бўлсанг, қайтиб бер! – дебди.
Ақлдан озай деган устоз ота-боланинг қўшнисини кўчада кўриб қолибди-да, бўлган воқеани гапириб берган экан.
Қўшниси: — Ўзи булар шунақа, олган нарсасини қайтариб беришмайди, - дермиш... :) :)
**** **** **** ****
Жалолиддин Ўктамов – профессионал боксчи
Самода учаётдан самолёт тўсатдан қулай бошлабди. Бортдагиларнинг ҳаммаси парашютларда сакраб қолибди. Фақатгина битта стюардесса самолёт билан бирга кимсасиз оролга тушибди. Қиз қўрқувдан ҳушидан кетибди-ю, ўзига келгач кўзларини очиб қараса, соч-соқоллари ўсган бир киши оловда гўшт пишириб ўтирганмуш.⠀
— Сиз кимсиз? Бу ерга қандай келиб қолдингиз?, - дебди стюардесса.⠀
— Жиноятчиман. Ўн беш йил олдин жиноятларим учун шу ерга ташлаб кетишган. Жазолашмоқчи эди, мазза қилиб гўштхўрлик қилиб юрибман, - дебди ҳалиги одам.⠀
— Менга ҳам гўштдан беринг.⠀
— Буни эвазига нима берасан?⠀
— Сиз ўн беш йилдан буён соғинган нарсани...⠀
Ҳалиги киши хурсандчиликдан ўрнидан сакраб туриб, қизни қучоқлаб олибди-да:⠀
— Наҳотки, наҳотки бу ерга НОС олиб келган бўлсанг, - дермиш. ???? ????
**** **** **** ****
Бир аёл қўшнисига дардини айта бошлабди:⠀
— Бир ҳафтадан бери эримдан ҳожатхонани таъмирлаб беришини сўрайман.⠀
— Хўш, нима бўлди?⠀
— Якшанба куни ҳожатхона эшигига "Кириш ман этилади. Таъмирланмоқда" деган ёзувни илиб, ўзи чойхонага кетиб қолибди.
**** **** **** ****
Эчки катта ўрмонга нозир қилиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.⠀
Типратикан унга ҳасрат қилибди:⠀
— Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак? ⠀
Лайлак:⠀
— Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан деб қамашади... - дермиш.
**** **** **** ****
Жавоҳир Фозилов – профессионал боксчи
Р харфини билмайдиган бола ўртоғи билан ўйнаяпти.
Дадаси: — Ўғлим қанақа ўйин ўйнаяпсан?
Ўғил: — Дада бош харфи л осмонда учади нима у?
Дадаси: —Лайлакми?
Ўғил: —Тополмадингиз, Лакета дермуш... ???? ????
**** **** **** ****
- Чучвара мантини яхши кўриб қолибди. Манти эса сомсага турмушга чиқиб кетибди.
- Буни эшитган чучвара ўзини лағмонга осиб қўйибди. ???? ????
**** **** **** ****
Тошбақа барга кириб оддий сув қуйиб бер дебди. Бармен қуйиб берибди. Эртаси куни тошбақа яна келиб, оддий сув сўрабди. Яна қуйиб берибди. Учинчи кун яна сув олиб кетибди. Тўртинчи куни тошбақа яна келиб, оддий сув қуй дебди.
Бармен: — Нима қиласан шунча сувни деса,
Тошбақа: — Тез-тез қуй, уйим ёниб кетяпти дермуш... ???? ???? ????
**** **** **** ****
Жамшид Нажмиддинов – боксчи, WBC Шарқий Европа ҳамда МДҲ давлатлари чемпионлик камари соҳиби
Бир куни қуён ўрмонда кетаётса, айиқ бир дарахт тагида ароқ ичиб ўтирган экан. Қуён унинг ароғини қандай олиб қўйишни ўйлабдида,
- Ҳой айиқ қоч милиция нозири келаяпти дебди. Айиқ тура солиб қочиб қолибди. Ўрмонни ярмига етгандан кейин эсига тушиб,
- Ие ахир ўрмонни нозири менманку, эх ярамас қуён дея ортига қайтибди.
Келса, қуён маст бўлиб, ароғни ичиб ётган экан. Айиқ уни шунақанги тепибдики, қуён осмон фалакка учиб кетибди.
- Шунда қуён вой дод айиқни ароғи росса учирар эканку дермиш... :) :) :)
Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади
Фикрлар