SPORTS.uz Белград-2021. Хорижлик боксчи: Олтин медални қўлга киритсам, уни ўзбекистонлик мураббийга тақдим этаман
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон номидан биринчи бўлиб Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) рингга кўтарилди. У япониялик Севонрец Оказава билан тўнаш келди. Жангда ҳамюртимиз имкониятни бой берди.
Ғалаба қозонган япониялик боксчи Оказава SPORTS.uz сайтига қисқача интервью берди.
SPORTS.uz Белград-2021. Япониялик мураббий олтин медалларга қайси давлатлар даъвогарлиги ҳақида гапирди
SPORTS.uz Белград-2021. Хорватиялик мураббий: Мен ўзбек боксчиларининг жангини бевосита рингда томоша қилишдан мамнунман
- Ушбу ғалабамда Владимир Николаевич Шиннинг (Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи) хизматлари катта. У инсондан кўп нарса ўрганмоқдамиз. Владимир Николаевич Шин бизни оддий овқатланишимиздан тортиб, массажларга ҳам эътибор берарди.
Агар мусобақада чемпион бўлсам, олтин медални айнан ўзбекистонлик Владимир Николаевич Шинга тақдим этаман, - деди Оказава.
Фикрлар