SPORTS.uz Белград-2021. Япониялик мураббий олтин медалларга қайси давлатлар даъвогарлиги ҳақида гапирди

  • 31 октябрь, 2021, 19:32
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Мусобақа давомида Япония терма жамоаси мураббийи Хирокуне Мото SPORTS.uz сайтига чемпионатда қайси давлатлар медалларга асосий фаворит эканлиги борасида фикрларини маълум қилди.

- Япония терма жамоасининг бокс бўйича жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрди.

Владимир Николаевич Шин (Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи) виза билан баъзи муаммоларга дуч келгани учун Сербияга етиб кела олмади.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон энг кучлилардан бири. Менимча Куба, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон медаллар учун асосий даъвогар. Ўзбек боксчиларига омад, - деди Япония терма жамоаси мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!