SPORTS.uz Белград-2021. Хорватиялик мураббий: Мен ўзбек боксчиларининг жангини бевосита рингда томоша қилишдан мамнунман

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

SPORTS.uz сайти ижодкорлари чемпионатни бевосита Белграддан ёритиб бормоқда. Мусобақа давомида мутахассислар фикри, боксчиларимиздан интервьюлар ва кўплаб эксклюзив материаллар сайтимиз кузатувчиларига тақдим этилмоқда.

Бу гал Хорватия терма жамоаси мураббийи Томо Карич SPORTS.uz сайти журналистларига ўзбекистонлик боксчилар ва мураббийлар ҳақида илиқ фикрда эканлигини билдирди.

- Мен ўзбекистонлик боксчиларни яхши биламан. Улар жуда кучли. Фикримча, ўзбек боксчилари пухта тайёргарлик кўрган. Биламиз, улар кўпгина медалларни қўлга киритишган. Мен ўзбек боксини кузатиб тураман ва биз мураббийлар улардан кўп нарсани ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. Мен ўзбек боксчиларининг жангини бевосита рингда томоша қилишдан жуда хурсандман, - деди томо Карич.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар